“НУРАФШОН” МАҲАЛЛАСИДА БАҲОР НАФАСИ

Яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳорнинг кириб келиши билан ҳаммаёқда ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари авж олади. Айниқса маҳаллалардаги баҳорий кайфият инсонларга ўзгача руҳ бағишлайди. 

Айни кунларда шаҳримиздаги кўплаб маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Бугун шаҳримиздаги “Нурафшон” маҳалласида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу ишларда фаол иштирок этаётган маҳалла фуқаролари билан учрашди.

Шаҳар ҳокими ва аҳоли ўртасидаги самимий суҳбат давомида маҳаллада, ҳар бир хонадонлардаги, кўчалардаги халқимизга хос бўлган азалий одатларимиздан бўлган ободончилик, кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар хусусида сўз юритилди ва маҳалланинг катта-ю - кичиги ушбу хайрли тадбирларда фаол иштирок этишларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM