ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

Image_tadbir: 

Республика миқёсида ҳокимликлар тизимидаги Ахборот хизматларининг бир йиллик фаолияти самарадорлиги баҳоланди. Танловда иштирок этган 206 та туман ва шаҳар матбуот котибларининг 6 нафарини фаолияти энг юқори деб топилди. 
Қувонарлиси, ўтган бир йиллик фаолияти давомида ҳам вилоятда етакчиликни қўлдан бермай келаётган Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг фаолияти энди республикада ҳам юқори дея эътироф этилди.
Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматига билдирилган юксак эътироф ва эътибор муборак бўлсин дея келгусидаги самарали фаолиятларида улкан зафарлар, муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Ҳилола ЭРГАШЕВА,
журналист.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM