Азиз ҳамшаҳарлар!

Барчангизни мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Бош қомусимиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан чин дилдан қутлайман. 
Халқнинг хохиш-иродасини, орзу-истакларини ўзида мужассам этган Конституциянинг давлат мустақиллигини ва жамият фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти жуда юқори. Шу боисдан ҳам Бош қомусимиз ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб, ривожланишимизнинг бош омили сифатида эътироф этилади. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг тенглигини кафолатлади ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. 
Конституциямиз қабул қилинган кун юртимизда катта тантана қилинар экан, байрамимиз барчамизга қутлуғ бўлсин, соғ ва саломат бўлинг, дея тилак билдираман!
Шаҳар ҳокими       Г.  Алимова

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM