Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан табрик йўллади

Муҳтарама опа-сингиллар, қадрли дўстлар!

Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимизни гўзаллик ва нафосат байрами – 8 март билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимни йўллайман!

Мен бугун сизнинг вакилингиз сифатида шаҳримизни янада равнақ топтириш, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш, аввало сиз, азизларнинг орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўз олдимга катта вазифа қилиб қўйганман. Бу борада биз сиз билан халқимиз тинчлиги, шаҳримиз гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида биргаликда Ватанимизга хизмат қилишимизга  ишонаман.

Менинг тилагим, менинг мақсадим битта – оилангиз, фарзандларингиз, жонажон Каттақўрғонимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар!

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM