КАТТАҚЎҒОН ШАХАР СТАТИСТИКА БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022-йил 16-ноябрдаги 23-мб-сон қарори 97-сон иловага асосан, Сиз раҳбарлик қилаётган корхона  томонидан 1-kb шакли (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2022-йил учун ҳисоботи” жорий йиллнинг 27-феврал санасидан кечиктирмай тақдим этишлиши белгиланган. 1-kb  йиллик статистик ҳисоботи ва иловалари 1-kb (qx), 1-kb (tib), 1-kb (tur) шаклларини 2023-йил 27-февралдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг.

Сиздан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган E-Stаt 4.0 (http://hisobot.stat.uz) ахборот тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади. 

Акс ҳолда, Сизга ва (ёки) давлат статистика ҳисоботини топширишга масъул бўлган мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддаси биринчи қисмдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий иш қўзғатилиши (энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлаши) тўғрисида огоҳлантирамиз. 

Шунингдек, келгуси ҳисобот даврларида ҳам давлат статистика ҳисоботларини топшириш муддатини бузсангиз ёки ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатсангиз, Сизга, ёки корхонанинг давлат статистика ҳисоботини топширишга масъул бўлган мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддаси биринчи қисмидаги ҳуқуқбузарлик учун умумий асосларда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилишини огоҳлантирамиз. 
 
Бундан ташқари, Белгиланган бошқа турдаги давлат статистика ҳисоботларини кечиктирмай хато ва камчиликларсиз, тўғри топширилишини назоратга олишингиз зарурлигини эслатиб ўтамиз. 
 
Каттақўрғон шахар статистика бўлими 
Мурожаат учун телефонлар (93) 228-89-79, (66)455-12-19

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM