"ЁШЛАР САЛОМАТЛИГИ ОЙЛИГИ" 

Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги томонидан ташкил  этилган "ЁШЛАР САЛОМАТЛИГИ"ойлиги акцияси доирасида жорий йилнинг 22 май куни соат 9:00да Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига  карашли 1-сон Оилавий поликлиникасида 18 ёшдан -30 ёшгача бўлган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган марказларнинг 13 турдаги тор соҳа мутахассислари ташриф буюрмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, барчангизни ушбу тиббий кўрикга чорлаб қоламиз. 
Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг.

Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM