Ичкиликбозлик оқибатида содир этилган жиноят муҳокама қилинди

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади. Жиноятлар таҳлилига назар ташланса, айнан ичкилик оқибатида содир этилган жиноятларнинг аксариятида айбланувчи воқеа пайтида ўз хатти-ҳаракатини билмаганлигини кўрсатади.

Меъёридан ортиқ ичкилик ҳар қандай инсонни ақлидан айиради, тўғри йўлдан адаштиради. Бунинг натижасида жиноят кўчасига кириб қолиш ҳам ҳеч гап эмас.. Лекин орамизда спиртли ичимлик таъсирида жиноятларга қўл ураётганлар ҳам учраб турмоқда.

    Бугун шаҳар ҳокимлигида ичкилик оқибатида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Мазкур муҳокамада шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, шаҳар Ички ишлар бўлими масуллари ва “Миёнкол” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди. Дастлаб 2 сектор раҳбари, шаҳар прокурори Файзулла Эгамқулов сўзга чиқиб содир этилган жиноятнинг тафсилоти, қонун олдидаги жазо чораси ҳамда ичкиликбозлик оқибатида маҳаллаларда юзага келаётган шундай жиноятларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмаларини берди.

Шундан сўнг шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғулом Исломов ушбу жиноят ва шундай вазиятларни олдини олиш юзасидан фикрини билдирди.

Шу йилнинг 16 январь куни соат 16.00 да Каттақўрғон шаҳридаги “Осиё” тўйлар масканига фуқаро Р.Р. ва унинг оила аъзолари қўшнисининг никоҳ тўйи маросимига бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Орадан бироз вақт ўтиб соат таҳминан 20.00 ларда Р.Р. маст ҳолатда ўз опасининг яшаш хонадонига бориб, у ерда поччаси М.А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашган сўнг шу ерда бўлган ўзининг қизини олиб ўз яшаш уйига кетган.

Шу орада соат тахминан 21.00 да Р.Р. опаси С.Р. укаси маст ҳолатда яшаш уйига кетганлигидан, яшаш уйига бориб ҳам жанжал қилиши мумкинлигидан ҳавотирланиб, ундан хабар олиш мақсадида қўшниси Б.А. билан укаси Р.Р.нинг яшаш хонадонига бориб, уни маст ҳолатда дам олаётганлигини билиб қайтаётган вақтида Р.Р. яшаш хонадонидан ўзи билан ошхона пичоғини олиб чиқиб, А.Б.ни орқасидан бориб ундан нима сабабдан яшаш уйига келганлигини важ қилиб жанжал чиқарган. Натижада қўлидаги ошхона пичоғи билан А.Б.ни чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган вақтида пичоқни ўткир кесувчи қисми танага кириб синиб қолган. Натижада А.Б. олган тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, жарроҳлик амалиёти билан синиб қолган пичоқни кесувчи қисми чап кўкрак қафасидан олиб ташланган ва шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Холат юзасидан 1986 йилда туғилган фуқаро Р.Р.га нисбатан 2023 йилнинг 17 январь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-модда 1 қисмига асосан жиноят иши қузғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 Ичкиликбозлик сабабли шу каби жиноятлар келиб чиқиб, кўп ҳолларда эса аянчли оқибатларга сабаб бўлмоқда. Жамиятимизда учраётган иллатларга қарши курашиш, оилаларни, маҳаллани тинчлигини асраш барчани вазифаси.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM