“Маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими”

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма хатига асосан Каттақўрғон шаҳар, Нуробод, Нарпай, Пахтачи ва Каттақўрғон туманларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари учун ушбу мавзуда амалий семинар ўтказилди.

Семинарда етакчиларга ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими, тадбирларни режалаштириш ва ташкил этиш, бу борадаги идоралараро ўзаро ҳамкорлик ва "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳаракатининг мақсади атрофлича тушунтирилди.

Семинар якунида етакчиларга қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ўқув биноларига саёҳатлари амалга оширилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM