Ободонлаштириш ҳашари

Image_tadbir: 

Бугун шаҳримиздаги 2 сектор рахбари ташаббуси билан “Нурафшон” маҳалласи ҳудудидаги Азизхўжа қабристонида ободонлаштириш ҳашари ташкил этилди. Ҳашар давомида ташкилотчилар, маҳалла ёшлари томонидан қабристонда ободонлаштириш, ариқларни тозалаш, ҳудудни чиқиндилар, шох-шаббалардан тозалаш ишлар амалга оширилди. Ҳашар инсонга меҳр-оқибат, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбир саналади. Миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжоларни обод қилишдек хайрли ишни дилдан ҳис қилган ҳамшаҳарларимиз тадбирда ўз фаолликларини кўрсатдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2023 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM