ҲОКИМ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА МУРОЖААТЛАРНИ ЎРГАНДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Шаҳар ҳокими қабул давомида 30 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

Уй-жойини таъмирлаш, кредит олиш, моддий ёрдам олиш, даволаниш учун дори-дармон олишда моддий ёрдам, газ, свет бўйича қарздорлик, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди.

Ўрганиш давомида айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM