14-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ НЕГИЗИДА МАТЕМАТИКА ЙЎНАЛИШИДА ИХТИСОСЛАШГАН МАКТАБ ОЧИЛАДИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли қарорига мувофиқ ҳар бир шаҳарда математика фанига чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган (Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорлик қиладиган тармоқ мактаб) ва Самарқанд вилоят ҳокимининг 2020 йил 30 июлдаги “Математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги 111-Қ-сонли қарорига кўра Каттақўрғон шаҳар 14-умумий ўрта таълим мактаби негизида математика фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.

2021-2022 ўқув йилида ихтисослаштирилган мактабда 5–синфдан бошлаб математика фанига ихтисослаштирилган 1 та синф очилади. Мазкур синфда ўқувчилар танлов (белгиланган низом талабларига таяниб имтиҳон орқали) асосида қабул қилинади. Маълумот учун шуни айтиш жоизки синфга 30 та ўқувчи қабул қилиниб, синф ўқувчиларига фанлар 2 гуруҳга бўлиб ўқитилиши ва барча фанлардан тажрибали, олий ва 1 – тоифали ўқитувчилар дарс беришлари, ҳамда мазкур ўқитувчилар ҳам танлов асосида ишга қабул қилинишини маълум қилади. Ўқув йили давомида 14 -мактаб Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорлик қилади.

Ўқувчиларнинг ҳужжатлари 2021 йилнинг 5 августидан бошлаб қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Махтумқули кўчаси 69 уй 14 умумий ўрта таьлим мактаби 

14 мактаб маъмурияти

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM