АЙНИ ДАМДА

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари томонидан бугун эрта тонгдан шаҳар кўчаларида тозалик ва орасталикни таъминлаш, атроф-муҳит ифлосланишига қарши назорат тадбирларини олиб боришмоқда. Айни пайтда Каттақўрғон шаҳри А.Навоий кўчаси ҳудудида номаълум кимсалар томонидан қурилиш чиқиндилари ташланиши оқибатида аторфни ифлосланишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат соҳа муттасаддилари томонидан шу жойнинг ўзида тезкор тартибда бартараф қилиниб,   атрофда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолига қурилиш ва маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли юртдошлар УНУТМАНГ! Атроф-муҳит муҳофазасига, унинг орасталигига барчамиз бирдек маъсулмиз. 

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

 

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM