Соғломлаштириш ва ҳаётга интеграция қилиш йўлида

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъба мудири Ф.Раҳимова ҳамда шаҳар “Ногиронлар” жамияти раиси Б.Буриев Каттақўрғон шаҳар 5-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлдилар ва муассасадаги тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. 

Тарбияланувчиларни келажакда мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида касбий тўгаракларни самарали ташкил этиш юзасидан зарурий чоралар белгиланди. Бундан ташқари болаларни спортга бўлган қизиқишларини инобатга олиб параспортнинг шашка ва теннис йўналиши бўйича тўгаракларга жалб этиш белгиланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM