ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
Бугун юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида уларни соғломлаштириш, спортга жалб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Сабр” ижтимоий маркази ҳамкорлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар иштирокида спорт мусобақаси ташкил қилинди.
Унда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шахло Кучкарова хотин-қизларга берилаётган эътибор, шу мақсадда ташкил қилинаётган турли тадбирлар, жумладан бугунги спорт мусобақасининг аҳамияти ҳақида гапирди.
Шундан сўнг хотин-қизлар стол тенниси ҳамда волейбол бўйича беллашдилар.