Каттақўрғон шаҳридаги табиий газ истеъмолчилари диққатига!
25.04.2022 - 10:27Эртага, 26-апрель куни соат 8:00 дан 18:00 гача шаҳримиздаги "Яккабоғ" , "Кунжипай", ''Зарафшон'', ''Нурафшон'', "Қориравот'', ''Қўшҳовуз'', ''Ғарб мачит'', ''Зарифобод'' ''Ҳайдарчаман'' ''Меҳржон'', ''Баҳористон'', Сўфи Оллоёр, Ноқис, ''Чордара'', ''Баланд чордара'', Алишер Навоий, ''Дўстлик'', ''Миёнкол'', ''Гўзалкент'' ҳамда ''Оқ -олтин'' маҳаллаларининг айрим кўчаларида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади. Ушбу ҳудудларда авария ишларини бартараф этиш, юқори босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Эслатма: Хонадонингиздан чиқаётганда барча газ жиҳозларини ўчиришни унутманг!
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Image_elon: