ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
27.10.2021 - 09:31Ҳурматли Каттақўрғон шаҳрининг гўзал ва бетакрор АЁЛЛАРИ!
Жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 14:00 да шаҳримиздаги 2 умумтаълим мактабида “Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичи ўтказилади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича бўлиб ўтади:
➡️ "Йилнинг энг ватанпарвар аёли"
➡️"Йилнинг энг фаол олима аёли"
➡️"Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли"
➡️"Йилнинг энг яхши ижодкор аёли"
➡️"Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли"
➡️"Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси"
➡️"Йилнинг энг яхши уй бекаси"
➡️"Йилнинг энг жонкуяр устози"
➡️"Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси"
➡️"Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори"
Танловда 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатлар Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Б.Кучкаровага тақдим қилинади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати