Каттақўрғон шаҳри бўйича “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми натижалари.
16.09.2023 - 18:20“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсумида 2023 йил учун шаҳар бюджет параметрида кўзда тутилган 5 фоиз маблағлар доирасида яъни 7124.0 млн сўм режалаштирилган. Шундан режалаштирилган маблағнинг 50 фоизи миқдорида яъни 3562.0 минг сўм, 2 чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз миқдорида яъни 419.9 млн сўм, жами бўлиб 3981.9 млн сўм маблағлар жамғармага йўналтирилган. 1-мавсум якунлангандан сўнг жамғармада 749.8 млн сўм қолдиқ мавжуд бўлган.