Янгиликлар

СЕН ДОИМ АРДОҚДАСАН БОЛАЖОН..

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Каттақўрон шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Кулсанг дунё кулар, кўнгиллар кулар” шиори остида  умумтаълим мактабларининг уйда якка тартибда таълим тарбия олаётган 45 нафар ҳамда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 5-махсус мактаб интернатнинг 40 нафар ўқувчиларига Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг махсус табрикномаси, китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари улашилди. 

"ЎЗГАРИШЛАРНИ ҲАР БИР ИНСОН ҲИС ЭТИШИ КЕРАК" ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ЯНА КАТТАҚЎРҒОНГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берган топшириқларига биноан ўтган ҳафта давомида вазирликлар ва Республика аҳамиятидаги ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 8 йўналишда иш олиб борди.

ҲОКИМ ЯНА 10 ТА ТИКУВ МАШИНАСИ ТАҚДИМ ЭТДИ

Шаҳар ҳокимининг топшириғига биноан мутасаддилар томонидан шаҳримизда камбағалликда рўйхатга олинган оилаларнинг ҳақиқий аҳволи ўрганилиб, уларни камбағалликдан чиқариш борасидаги тегишли чора-тадбирлар белгиланган эди.

БОЛАЛАРИМНИ РИЗҚИНИ ДЕБ КЕТГАНДИМ...

Ҳаётий воқеа

Дилдора (исми ўзгарган)ни кўриб аввалига танимадим. Уни бундан анча йиллар олдин кўргандим. Ишни дебми ёки ҳаёт ташвишлари боисми ўзини анча олдириб қўйибди. Дилдора мени кўриши биланоқ кўзларидаги ёшларни тиёлмади. Ундан бунинг сабабини сўраганимда шоша-пиша бошдан кечирганларини сўзлай кетди.

ХАЙР - САХОВАТЛИЛИК ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Халқимиз бундан олдин ҳам кўп синовларни бошидан ўтказган. Лекин ўз тажрибаси,  ҳамжиҳатлилиги билан уларни енгиб ўтган. Бугун  дунё мамлакатлари сингари юртимизда ҳам коронавирус касаллигини олдини олиш, унга қарши курашишда халқимиз ўзининг бирдамлигини, меҳр-оқибатлилик, саховатлилик ҳислатларини намоён этмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM