Янгиликлар

“ҚЎШҲОВУЗ” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

 Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал этилишида улар билан ўтказиладиган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Бугун шаҳримизда аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИГА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пандемия даврида жуда кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилди. Ушбу тадбирларда тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ҳамюртларимиз фаол иштирок этдилар.

"Электрон хизматлар" -шаффоф бизнес гарови

Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган йиғилиш ва учрашувларда бевосита солиқ идораларига ташриф буюрмасдан уйида қолган ҳолда "Электрон хизматлар" орқали уларга хизмат кўрсатиш бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида бизнеснинг шаффоф ривожланишига сабаб бўлмоқда. Мазкур мақола орқали электрон хизматлар билан яна бир бор таништириб ўтамиз.

ПАХТА ЗАВОДИДАН 1 МЛРД. 342 МЛН. СЎМЛИК ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ва вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорларига асосан қарздор “Каттақўрғон пахта заводи” акционерлик жамиятидан давлат фойдасига солиқ қарзлари, давлат божи ва юридик шахслар фойдасига бошқа турдаги қарздорликларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Каттақўрғондаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказида олиб борилаётган ишлар билан танишилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган Касб-ҳунарга ўқитиш марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM