Янгиликлар

ТАДБИРКОР ЁШГА МАДАДКОР

Аввал хабар берганимиздек бугун шаҳримиздаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ана шу номдаги ярмарка бўлиб ўтди. Унда шаҳримиз ҳамда Пахтачи, Нарпай ва Каттақўрғон туманининг “Ёшлар дафтари”га кирган ишсиз ёшлари таклиф этилдилар.  

65 та идора ва ташкилотлар ўзларининг 476 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.  

КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА МЕНДИРМАН ЎША

Яқинда Каттақўрғон шаҳар ХТБга қарашли 15-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" тасарруфидаги Каттақўрғон шаҳар ўқув спорт техника клуби ҳамда Бек қалқон мактаби ва шаҳар ҳарбий қисм билан биргаликда "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. 

Каттақўрғонда "Она ва бола скрининг" марказининг ҳудудий филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Лазиз Тўйчиев Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлиб, марказий шифохона, хусусан, туғруқ бўлимининг бугунги ҳолати билан танишди.

Дастлаб тиббиёт бирлашмасида янги ташкил этилган вилоят "Она ва бола скрининг" маркази ҳудудий бўлимининг филиали кўздан кечирилди.

ҲАРБИЙЛАР ВА НУРОНИЙЛАР БЕЛЛАШДИ

Шаҳар “Нуронийлар” кенгаши томонидан турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида яқинда ҳам кенгаш аъзолари  шаҳар ҳарбий қисм хизматчилари билан учрашдилар. “Устоз-шогирд” анъаналарига мувофиқ ўз билим ва кўникмаларини ўртоқлашдилар.
Шу куни ҳарбий хизматчилар ҳамда нуронийлар шахмат бўйича беллашдилар. Танловда “Оқ-олтин” маҳалласи фуқароси Ирис Рузиев ғолибликни қўлга киритди ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM