Янгиликлар

ДОИМ ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙСИЗ

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда 9 май - “Хотира ва қарлаш куни” муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шаҳримизда ҳам уруш орти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

ЎТГАНЛАР ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ КЎРСАТИЛДИ

Халқимизда 9 май- “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан ўтганлар хотирасини ёдга олиш, уларга ҳурмат кўрсатиш одатга айланган.

Бугун ҳам анъанани давом эттирган ҳолда шаҳар ҳокимлиги, ташкилот ва идоралар, муассасалар, ҳарбийлар, маҳаллалар вакиллари эрта тонгдан шаҳримиздаги  Биродарлик қабристонига ташриф буюрдилар.

Бугун Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамияти ташкил топган кун

8 май - Халқаро Қизил Хоч ва Ярим Ой жамияти ташкил топган кун сифатида 157 йилдан буён нишонлаб келинади.

Қизил Хоч халқаро ташкилоти одамларга ёрдам кўрсатиш ҳамда умумий соғлиқни ҳимоя этиш ва ривожлантириш учун Женева келишуви асосида 1864 йилда таъсис этилган.

ШАҲАР ҲОКИМИ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ҚАҲРАМОНЛАРНИНГ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Ватанимиз мустақиллигини сақлаш йўлида ҳалок бўлган ватандошларимизни ҳар қанча эъзозласак, ҳурмат кўрсатсак арзийди. Ўз жонини Ватан осойишталиги ва сарҳадларимиз тинчлиги йўлида қурбон қилган йигитларнинг куч ва саботлари биз учун доим ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсоли бўлиб қолади.

БЕЛГИЯ ФУТБОЛ МУТАХАССИСЛАРИ КАТТАҚЎРҒОНДА

 Шаҳримизда Белгия ва Франция давлатидан келган спортнинг футбол бўйича мутахассислари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Болалар ўсмирлар спорт мактабидаги ушбу семинар белгиялик Самуел Петит ва Гарри Работерлар томонидан ўтказилди. Шунингдек, семинарда  вилоятимизнинг турли туманларидан келган футбол мураббийлари ҳам иштирок этишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM