Янгиликлар

ЖУРНАЛИСТЛАР, МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС -ТУР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Бугун шаҳримиздаги “Деҳқон” МЧЖ бозорида пресс-тур ташкил қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланди

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида шаҳарда халқ таълими тизимини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 
Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қўлдош Саидов сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олдинда турган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди. 
Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди.

УЧ НАФАР ҲАМШАҲРИМИЗ “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИГА АЙЛАНДИ 

Маълумки, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

ИРОДАЛИ ҚИЗ - КЕЛАЖАК ВОРИСИ

Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар масаласи давлат сиёсатига кўтарилгани ҳеч кимга сир эмас. Шаҳримизда ҳам гендер тенглиги, хотин-қизларни ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бу борадаги ишларнинг асосини ташкил қилади.

ПЕДАГОГЛАР СПОРТДА БЕЛЛАШДИЛАР

Аҳолининг кенг қатламини спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, шаҳримиздаги мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритиб келаётган ходимлар ўртасида ҳам шундай мусобақалардан бир ўтказилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM