Янгиликлар

83 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ 

Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар боис кўплаб ишсиз аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўмак кўрсатилиб, бандликлари таъминланди.

НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЯТ СОАТИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ИШТИРОКИДА БЎЛДИ

Бугун аҳоли ўртасида маънавий-маърифий дунёқарашни шакллантириш ҳамда бу борадаги билимларни оширишда ўтказилаётган маънавият соатларининг аҳамияти катта бўлмоқда.

Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси томонидан ана шундай маънавий соатларнинг навбатдагиси бугун ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

МУАММОЛАР МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗИДА ЕЧИМ ТОПИШИ КЕРАК

Кейинги вақтларда маҳаллаларнинг ободлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун шаҳримизда “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар фикримизнинг далилидир. Шаҳарда бу борадаги ишлар, белгиланган вазифалар қай даражада бажарилмоқда? Нима учун муаммолар  маҳалланинг ўзида ечим топмаяпти?

1 СЕКТОР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОПШИРИҒИ БЎЙИЧА ТАШАББУСНИ ҚЎЛГА ОЛДИ

Мамлакатимизда аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш, камбағалликдан чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг мақбул йўлларидан бири сифатида кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилган. Албатта, кўплаб тадбиркорлик истагида бўлган фуқаролар кредитлар олиб турли йўналишлар бўйича фаолиятларини юритмоқдалар.

ЕРГА ОИД ЭНГ МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни
имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари
хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM