Янгиликлар

ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ШАНБАЛИКДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ФАОЛЛИК КЎРСАТДИЛАР

Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида шаҳримизда ҳам кенг кўламдаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бунда айниқса шаҳар ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маҳаллалар вакиллари, таълим муассасалари, аҳоли, ёшлар, ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этдилар. 

“ЗИЁЛИЛАР”  МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Бир неча кунлардан сўнг Янги -2022 йилни кутиб оламиз. Янги йилни айниқса болажонлар ўзгача қарши оладилар. Бугун шаҳримиздаги “Зиёлилар” маҳалласида болажонларга  Янги йил муносабати билан совға-саломлар тақдим этилди.
Маҳалла раиси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирга маҳалладаги 100 дан ортиқ болалар иштирок этдилар. 

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар  берганимиздек, шаҳримиздаги Маҳаллалар марказида янги ташкил этилган лавозим "Ҳоким ёрдамчилари" учун жорий йилнинг 29 декабрига қадар бўлиб ўтиши белгиланган ўқув семинари давом этмоқда.   

Бугунги ўқув жараёнларида, соҳа мутахассислари билан бирга сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

ЯНГИ ЙИЛ ЭШИК ҚОҚМОҚДА : КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР УНИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛАДИ?

Бир неча кунлардан сўнг Янги 2022 йилни кутиб оламиз. Уни муносиб кутиб олиш, шаҳримизда байрам шукуҳи ва аҳолини кўтаринки кайфиятда бўлишини таъминлаш бу борадаги ишларни рисоладагидек ташкил қилиниши билан боғлиқ.

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 46 СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун  Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 46 сессияси ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда депутатлар томонидан 14 та масала кўриб чиқилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM