Янгиликлар

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

Бугун Каттақўрғон шаҳрида нишонланган Наврўз умумхалқ байрами ушбу ғояни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Шаҳар “Дўстлик” ўйингоҳига  йиғилган каттақўрғонликлар байрамни кўтаринки руҳда ўтказдилар. Ёшлар ижросидаги ажойиб рақслар, спорт ўйинлари, "Келин салом" каби миллий урф-одатлар намойиши тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

КАТТАЎРҒОН ШАҲРИДА ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан республикамиз бўйлаб ташкил қилинган умумхалқ ҳашари Каттақўрғон шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Маҳаллалар, таълим муассасалари, кўчалар, хонадонлар ва меҳнат жамоаларида бўлиб ўтаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларида ҳамшаҳарларимизнинг фаол иштирок этаётганликлари қувонарли, албатта.

Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки

Халқимизнинг севимли ҳамда баҳорнинг энг гўзал ва тароватли байрами - Наврўзи олам миллий қадриятларни ўзида мужассам этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро, юрт ободлиги йўлида узаро ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлик асосида ташкил қилинадиган умумхалқ ҳашарларининг ҳам Наврўз арафасида ўтказилиши фикримизнинг ёрқин исботидир.

Таълим соҳаси ходимлари ҳам хашарда фаол қатнашмоқдалар

Бугун шаҳримизда кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу хайрли тадбирда таълим сохаси ходимлари ҳам фаоллик билан иштирок этмоқдалар.

Республика Ишчи гуруҳи шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлди

Куни кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг топшириғига кўра Республика Ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги Тиббиёт бирлашмасида бўлди.
Шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида бирлашмада Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM