Янгиликлар

Муносабат

2023 йил 3 январь куни соат 12:50 ларда шаҳримизнинг Амир Темур кўчаси 1, 7 ва 14 кўп қаватли уйларда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасида чақнаш содир бўлган. 

Бугун Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан, шаҳримизнинг 1-сектори ва 4-секторларида "Quramax" МЧЖ томонидан импорт қилинган дори воситалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

Бугун Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан, шаҳримизнинг 1-сектори ва 4-сектори ҳудудига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида "Quramax" МЧЖ томонидан импорт қилинган Док-1 МАКС, Амбронол, Травамакс, Цинепар-кидс ва бошқа дори воситалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

ШАҲАР КУЗ-ҚИШ ШТАБИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида куз-қиш штаб аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда шаҳар электр энергияси тармоқлари, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг масъулларига жойлардаги эҳтимолий носозликларни бартараф этиш чораларини тезкорлик билан кўрилиши юзасидан тушунтирилди.

Муносабат

Бугун шаҳримизнинг Амир Темур кўчаси 1, 7 ва 14 кўп қаватли уйлардаги ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасида чақнаш содир бўлган. Айни дамда шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, ФВБ, шаҳар Газ таъминот  корхонаси масъуллари томонидан жойида бартараф қилиш чоралари ва сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар йўқ. Мазкур вазият бўйича ўрганиш давом этмоқда, натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ АЛИМОВА ГАВҲАР ЗАЙИРОВНАНИНГ ШАҲАР АҲОЛИСИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Азиз ҳамшаҳарлар!

Сизларни кириб келаётган Янги 2023- йил билан самимий муборакбод этаман.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM