ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШАББУСКОР!

Каттақўрғон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Раҳбар аёллар” клубининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Клуб аъзолари - етакчи аёллар Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг аёлларнинг давлат бошқарувида ролини ошириш бўйича қабул қилаётган қарорлари, сиёсат майдонида ўзбек аёлларининг улуши ошиб бораётганлиги ҳақида суҳбатлашдилар. Тараққиётга халал бераётган унсурлар - коррупция ва порахўрлик, бефарқлик иллатлари қораланди.

Клуб аъзоси, шаҳар Халқ қабулхонаси бўлими мудираси Х.Шодиева меҳнаткаш хотин-қизлардан, жумладан ободонлаштириш ташкилоти тизимида меҳнат қилаётган аёллардан доимий равишда хабар олиб туришни таклиф этди. Ташаббус ижроси ўлароқ, жума куни, 24 январь куни эрта тонгдан “Сизга илиқлик тарқатамиз” номли мурувват акцияси ташкил этишга келишилди.

Клуб ишида Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати З.Исанова, шаҳар хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимовалар иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM