Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!!!

Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш  автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 1-mehnat shakli “2019 йил учун меҳнат тўғрисида”ги (Йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йил 31-январдан кечиктирмасдан тақдим этишларингиз сўралади.

             eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

            Шунингдек, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган  жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Мурожаат учун телефон: 66-455-12-19

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM