ҲОКИМ ЁШ ҲАРБИЙЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Учрашувда шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар Халқ қабулхонаси мудираси Хамратош Шодиева, ҳоким ўринбосарлари Феруза Раҳимова, Азизбек Ибрагимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Фурқат Нажимов, шаҳардаги тегишли корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ҳарбийларга эътибор, ёшларнинг ватанпарварлик туйғулари ҳақида гапириб, ҳарбий ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши муҳим вазифалардан эканини таъкидлади.
Учрашувда сўзга чиққанлар юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар, улар доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ҳарбий ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва муаммолар юзасидан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.
Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ижобий хал этиш алоқадор давлат идоралари масъулларига юкланди.
Ёшлар билан учрашувлар бошқа маҳалла ва муассасаларда давом этади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM