ОММАВИЙ МАДАНИЯТ НИМА?

Каттақўрғон шаҳридаги  14-мактабнинг фаоллар залида "Оммавий маданият, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш" ҳамда "Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари" номли   давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Унда Каттақўрғон шаҳар бош имом-хатиби Хайрулла Дўстмуродов, шаҳар ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда мактаб маъмурияти иштирок этди.


Тадбирда сўзга чиққан Х.Дўстмуродов бугунги кунда ҳеч бир халқнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли урф-одатлар кўпайиб бораётгани, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб, бу нарса эса ёшларимизнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган суҳбатларида кўзга ташланаётгани, бундай ёт ғоялар эса бизнинг миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмаслиги, бу каби турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиш лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, имом-хатиб Х.Дўстмуродов ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик каби иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақида аниқ далиллар асосида йиғилганларга тушунчалар берди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM