НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ: МЕҲНАТ САМАРАСИ КЎРИНДИ

Аввал хабар берганимиздек, шаҳардаги “Lucky children” нодавлат таълим муассасасининг 22 нафар ўқувчилари Москва Давлат университетининг Тошкент филиалида Сингапур ва Малайзия давлатлари ҳамкорлигида ўтказилган Дока халқаро олимпиадасида иштирок этган эди.
Бугун олимпиада натижалари эълон қилинди ва унда каттақўрғонликлар 2 та кумуш, 2 та бронза медаллари билан юқори ўринларни эгаллади. Бир ўқувчимиз халқаро олимпиаданинг Фахрий ёрлиғига сазовор бўлди.
Мактабнинг Хусанов Муҳаммаджон, Орипов Салим, Турсунмуродов Абдухалил, Нигматов Тимур, Рўзиева Парвина каби ўқувчилари том маънода ғолиблардир.
Ушбу ютуқ билан мактаб жамоасини табриклаб, келгусида кўрик-танловларда янада юқори марраларни эгаллашларини тилаб қоламиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM