ШУНДАЙ ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этилаётган экан албатта бунда, яъни халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида асосий қонунимиз бўлмиш Конституция мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб асосий қонун, тинчлигимиз омили ва адолат устуни бўлган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бугун шаҳримизда ҳам сана муносабати билан Ингичка шаҳарчасида ҳамда Драма театрда байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов қатнашчиларни байрам билан муборакбод этар экан, бугун биз яшаётган тинч ва осойишта ҳаётимизда, ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг  олий қадрият сифатида эътироф этилишида, умуман жамиятимиз, давлатимизнинг ривожи ва порлоқ келажагида асосий қонунимиз Конституциянинг ўрни нақадар юқори эканлигини таъкидлади.

Шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, гуллаб-яшнаши йўлида барча соҳа вакилларининг хизматлари беқиёс эканлигини айтиш ўринли. Тадбир давомида ўз меҳнатлари билан шаҳримиз салоҳиятини янада оширишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган ана шундай ҳамшаҳарларимиздан бир гуруҳига шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари тақдим этилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида шаҳар Маданият бўлими ҳамда 8-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг театрлаштирилган дастури намойиш этилди.

Шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг чиқишлари даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

                                                                                                         Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM