“ТУРКМАНЭНЕРГО” БИЛАН КЕЛИШУВ: 1 ДЕКАБРДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакатимиз аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM