"ЗАРБДОР ЎН КУНЛИК" БОШЛАНДИ

Хабар қилганимиздек, Ингичка қўрғончасида қурилиш-бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш бўйича тезкор йиғилишдан сўнг ижобий ўзгаришлар сезила бошлади. Шаҳар    ҳокими М. Хашимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ қўрғонча шифохонасига борди. Бу ерда иш қизғин, шаҳар бирлашган шифохонасининг қурилиш бўйича масъуллари ишга бош-қош бўлиб, қурилишни тез ва сифатли тугатишга ҳаракат қилишмоқда. 
Шунингдек, 12 мактабнинг янги биносига иситиш тизими ўтказилиб, дераза ва  ромларни ўрнатиш бошлаб юборилди. 
Хотин-қизлар қўмитаси Ёшлар иттифоқи билан янги лойиҳа- боғ яратиш бўйича режа тузишмоқда. 
Янгиликларни кузатиб қоламиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM