ИНГИЧКАДА ТЕЗКОР ЙИҒИЛИШ: ЎЗГАРИШ БЎЛАДИ!

26 октябрь куни Ингичка шаҳарчасида шаҳар ҳокими М. Хашимов иштирогида тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда шаҳардаги 35 та корхона,  ташкилот   ва муассаса раҳбарлари қатнашди.
-Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим муассасалар бўлими,  газ идораси раҳбарлари Ингичкага неча марта келдингиз?- деб савол берди ҳоким. Бу ердаги муаммоларни ечишга киришмас эканмиз, шаҳарда олиб бораётган фаолиятимиздаги ютуқлар билан мақтанишга ҳаққимиз йўқ. Ҳоким сўзида Ингичкадаги бўлим ва филиаллари бўлиб туриб уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйган ташкилот раҳбарларини танқид қилди.


М. Хашимовнинг таклифи билан айнан Ингичка қўрғончаси бўйича дастур ишлаб чиқиш, унда ижтимоий-иқтисодий йўналишлар билан бирга маданий-маърифий масалаларда ҳам қилинадиган ишлар белгилаб олинди. Шаҳар Маданият бўлими, театр,  жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбарлари бу борада тегишли топшириқларни олди. Йиғилишда қурилиш - ободонлаштириш масалалари бўйича муаммолар кўтарилди. 
12 мактаб ва 20 мактабгача таълим ташкилотларидаги қурилиш ишлари   чўзилиб кетгани таъкидланди. Шунингдек,  аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси кўтарилди. 
Кўрсатиб ўтилган ҳар бир камчилик бўйича тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM