ВАТАННИНГ ФИДОЙИ ФАРЗАНДЛАРИ БАЙРАМИ

Ички ишлари идоралари ходимлари куни муносабати билан Каттақўрғон шаҳар "Биллур" маросимлар масканида тадбир бўлиб ўтди. Унда ИИБ ходимлари, фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Шаҳар ҳокими М.Хашимов соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, шаҳримизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ  ходимларга ҳокимликнинг ташаккурномаси ва эсдалик  совғаларини топширди. 
-Биз сизларнинг тимсолингизда мамлакат тинчлиги йўлида туну-кун бедор, қалби ватанпарварлик туйғуси билан йуғрилган фидойи касб эгаларини кўрамиз,- деди М.Хашимов.-Ишонаманки, бундан кейин ҳам  давлатимизнинг  азму шижоатли посбонлари халқимиз фаровонлиги, юрт тинчлиги  йўлида бор куч ва имкониятларини, билим ва тажрибаларини сафарбар этиб, ўз бурчларини шараф билан адо этадилар. 
Тадбирда шунингдек шаҳар ИИБ бошлиғи, майор Отабек

 Муҳамадиев ходимларга  фахрий ёрлиқ ва совғалар топширди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM