СЕНАТ АЪЗОЛАРИ КАТТАҚЎРҒОНДА

Олий Мажлис Сенатининг "Ёшлар, маданият ва спорт масалалари" қўмитаси раиси ўринбосари Рўзибой Саидов,  қўмита аъзоси,  сенатор Нигора Раббимовалар Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрдилар. Бундан кўзланган  мақсад янги қабул қилинган қонун ва қарорларни аҳолига етказиш, сайловларга оид янгиликлар хусусида аҳоли билан суҳбатлашишдир.
Шаҳар мусиқа мактаби биносида Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, коллеж, мактаб, маҳалла,  ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.
– Президентимиз депутат ва сенаторлар жойларга чиқиб, муаммоларни ўрганиши, таҳлил қилиши, қонунчилик янгиликларидан халқни бохабар қилиш зарурлигини таъкидлаган  эди, – дейди Р.Саидов.- Учрашувда ана шу вазифаларни бажарамиз, деган умиддамиз.
Тадбир қатнашчилари ўзларини қийнаётган муаммолар ва бошқа қатор масалалар бўйича фикрларини баён этишди. Ушбу мурожаатлар бўйича саволларга жавоб берилди.  Муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Учрашувда Халқ қабулхонаси мудири Х. Шодиева, ҳоким ўринбосари А. Ибрагимовлар иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM