Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни

Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матни эса вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади (http://lex.uz/docs/4386848).

Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.

Сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM