ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ

Image_tadbir: 

Хотин-қизлар манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланган бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Зеро хотин-қизларнинг обрў-эътиборини ошириш ва мустаҳкамлаш, унинг жамиятда ҳам, оилада ҳам маърифатпарвар эканини англатишда,“Оила — маҳалла — мактаб” ҳамкорлик тизимини кучайтириш, айниқса, ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида устозлар билан яқин ҳамкорликда бўлишини таъминлаш, турли янгича салбий одатларга чек қўйилишида жамоатчилик фикрини юзага олиб чиқишни фаоллаштириш ва бошқа бир қатор муҳим вазифаларни бажаришни олдига мақсад қилган бошланғич ташкилотлари бугун нафақат хотин-қизлар ҳаётида, балки, жамиятимиз ҳаётидаги маънавий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларда муҳим ўрин тутади.

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан  Тошкент шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ушбу бошланғич ташкилотлар фаолиятини муносиб баҳолаш мақсадида

«Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти» кўрик-танлови бўлиб ўтди. 2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу танлов бошланғич ташкилотлар фаолиятини давр талаблари асосида такомиллаштириб боришга хизмат қилмоқда десак муболаға бўлмайди.

Қувонарлиси бу йилги танлов иштирокчилари орасида шаҳримиздан ҳам вакил борлиги. Жумладан, 9 та номинация бўйича ўтказилган танловда шаҳримиздаги 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Нигора Қудратова ҳам қатнашиб фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

-Ушбу танловнинг республика босқичида қатнашишнинг ўзи бир шараф. Албатта республика бўйича қатнашган бошланғич ташкилотлар ичида бизнинг 9-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилотимизнинг “Энг намунали мактаб хотин-қизлар қўмитаси бошлағич ташкилоти” номинацияси бўйича 2-ўринга лойиқ топилгани бу меҳнатларимизнинг муносиб баҳоланганидир. Бу бизни келгусида янада руҳлантириб, шижоат билан ишлашга ундайди дейди, - Нигора опа.

ҲИЛОЛА ЭРГАШЕВА

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM