Ҳокимиятга раҳбарлар нега чақирилди? Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда биринчи бўлиб диний- маърифий ишларни такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Унда шаҳар ИИБ бошлиғи О. Муҳаммадиев, ҳоким ўринбосарлари,  ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла вакиллари, отинойилар қатнашди.
Шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг айтишича шаҳардаги айрим маҳаллаларда диний экстремизм,  ноқонуний диний ҳаракатларга қизиқиш,  интернет орқали турли ақидаларни тарғиб қилишга доир сигналлар пайдо бўляпти. Ҳоким шунингдек, ўз сўзида мамлакатимизда диний эркинлик ва диний бағрикенглик, эътиқод ва ислом дини хусусида тўхталиб, муқаддас дин тушунчасини диний экстремизм ва ақидапарастлик билан адаштирмасликка чақирди. 
Мажлисда яна бир масала тўй- хашамлар,  маросим ва оилавий тадбирларни ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Куни кеча Олий мажлис томонидан қабул қилинган қарорга биноан мазкур тадбирларни ихчам ва камчиқим этиб ўтказишга эътибор бериляпти.
Йиғилиш якунидан каттақўрғонликларга нафи тегадиган қарор қабул қилинишидан умид қиламиз. 
Жамшид Носиров.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM