“Обод маҳалла” дастури ижроси: “Гўзалкент” маҳалласида ўзгаришлар қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йилда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан “Гўзалкент” маҳалласида бир қатор қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинида бугунга қадар 24 та хонадонларда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Уй-жойларнинг 2095 м2 том қисми, 14 та уйнинг фасад қисми таъмирланди. Таъмирталаб уйларга 27 дона эшик ўрнатилди, 24 дона деразалар алмаштирилди, ўзбошимчалик билан қурилган 52 та ноқонуний қурилишлар буздирилди. “Гўзалкент” МФЙда 1 та кўп қаватли уйнинг том қисми (750 м2) мукаммал таъмирланди.

Маҳалладаги 1,0 км газ тармоғлари таъмирланди. Ҳудуддаги хўжаликлараро жами 4,0 км ички йўлларни таъмирлаш белгиланган бўлиб бугунги кунда асфальт қопламаси ётқизилди.
 “Гўзалкент” маҳалласида жами  4127 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, саломатлигини яхшилаш бўйича тавсиялар берди.

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM