МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Бугун шаҳримиздаги драма театрда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Р.А.Ашрапов томонидан Сайёр қабул ўтказилди. Унда 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.

Қабул жараёнида кўпгина мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар юзасидан вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Р.А.Ашрапов тегишли соҳа раҳбарларига қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди.

Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган бар қанча фуқаролар соҳа ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

-Мен 2018 йил июнь ойида ўзимга нотаниш бўлган қизнинг алдовига ишониб ундан 2.600.000 сўмлик сохта заргарлик буюмларини сотиб олганман. Уларни сохта эканлигини билганимдан сўнг Каттақўрғон шаҳар ИИБга мурожаат қилдим ва тез орада бўлим ТБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир қилган шахс томонидан менга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилди. Мен бўлим ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди фуқаро, шаҳримиздаги “Ғариб мачит” МФЙ да яшовчи Г.Холмуродова.

Худди шунингдек, фуқаро О.Ҳикматов  олиб борилаётган тергов ҳаракатлари, тергов бўлимида яратилган шарт шароитлардан мамнунлиги, унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз вақтида тушунтирилганлиги, содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, фуқаро Ю.Мақсудов ўғли Х.Махсудовнинг содир қилган жинояти учун қўлланиладиган гаров эҳтиёт чорасини энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробари миқдоридаги пулни ҳозирда оилавий шароити оғирлиги боис тўлай олмаслигини, уни 30 баробари миқдорига камайтиришни сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал бўлгани учун, фуқаро Мавсия Чурбаева Мавсия фуқаролик паспортининг муддатини ўтиб кетганлиги сабабли, Каттақўрғон шаҳар ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан кам таъминланганлигини инобатга олиб жаримасиз тез муддатда фуқаролик паспортини чиқариб берганлиги учун Каттақўрғон шаҳар МваФРБ бўлими ходимларидан миннатдорчиликларини билдирдилар.

 Албатта мурожаатлар ўз вақтида ва ижобий ҳал этилсагина ўтказилаётган Сайёр қабуллардан фуқаролар мамнун бўладилар. Мана шундагина иш бесамар кетмаётганлиги, юртбошимиз таъкидлаганларидек, халқ давлат учун эмас, давлат идораларининг халқ учун хизмат қилаётганликлари ўз тасдиғини топади.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM