АВГУСТ ШУЪБА КЕНГАШИ

Image_tadbir: 

Бугун шаҳримиздаги 5-мактабгача таълим ташкилотида “Анъанавий Август шуъба Кенгаши” бўлиб ўтди. Унда шаҳар Мактабгача таълим бўлими вакиллари, барча мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари қатнашдилар.

Дастлаб тадбир иштирокчилари муассасада тарбияланувчилар билан олиб борилаётган ўқув машғулотлари, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва муассаса тарбияланувчилари томонидан ватанимиз, мустақиллигимиз мадҳ этилган шеър ва қўшиқлардан иборат байрам дастурини томоша қилдилар.

Сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов кенгаш қатнашчиларини байрам билан қутлади ва янги ўқув йилида уларнинг машаққатли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тилади.

Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг маърузалари тингланди ва болажонларга уларнинг ота-оналари ҳарбий қисм хизматчилари томонидан китоблар, ўқув анжомлари топширилди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM