ШАҲРИМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ “ГИМНАСТРАДА” ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Image_tadbir: 

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси  томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари  ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига биноан бугун ушбу  фестивалнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят Спорт бошқармаси томонидан  ўтказилган "Гимнастрада" спорт фестивалида шаҳримиздан  12 кишидан иборат хотин-қизлар жамоаси ҳам  қатнашиб,  шаҳримиз шаънини муносиб ҳимоя қилдилар.

Фахрли биринчи ўринни қўлга киритган хотин-қизларимиз жамоаси ташкилотчилар томонидан диплом  ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM