ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА МУРУВАТДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ташаббуси билан, шаҳар хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Рахимова ва “Гўзалкент” МФЙ раиси А. Бахриевлар билан биргаликда 10-11 август кунлари ана шу шиор остида ҳарбий қисм офицерлари подполковник Д.Жамолов, майор Д.Бобоев, капитан Ж.Абдуллаев ва катта лейтенант Х.Нурмаматовлар раҳбарлигидаги тарғибот гуруҳлари шаҳримиздаги ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилалар хонадонларига ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида “Гўзалкент” МФЙ, Бобур кўчасида яшовчи бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, ёлғиз яшовчи фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга  моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Э.Кучаров

ҳарбий қисм офицери 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM