ҲАРБИЙ ҚИСМДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси, 2018 йил 4 августдаги ПК-3898-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги "Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорига асосан жорий йилнинг 31 июль куни ҳарбий қисм ташаббуси билан ҳарбий қисмда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар билан шаҳар ҳокимлиги вакили Х. Қулдошев, “Махалла” хайрия жамғармаси раис ўринбосари Ф.Муҳаммадиев ҳамда шоира Р. Оллоёровалар иштирокида ўтказилган ушбу давра суҳбати "Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" мавзусига бағишланди.

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Шу куни ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан шаҳримиздаги “Ёшлар кутубхонаси”га ҳам ташриф буюрдилар.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM