ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЖАМИЯТДА МУНОСИБ ЎРНИ

Жорий йилнинг 17 июль санасида хотин-қизлар қўмитаси, марказий банк, адлия бошқармаси, “Маҳалла” жамоат фонди, “Ёшлар иттифоқи” хамкорлигида имзоланган қўшма қарор асосида хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида кўмаклашиш, бахтли ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш ва кредитлар олишида кўмаклашиш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида учрашув ўтказилди.

Олий Мажлис сенати аъзолари С.Баратова, Н.Раббимова ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Г.Алимовалар ушбу учрашувда иштирок этиб хотин-қизларни муаммолари, тадбиркорликни бошлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Учрашув якунида марказий банк ходимлари томонидан учрашувда фаол иштирок этган хотин-қизларга шахсий кутубхоналари учун китоблар совға қилдилар.

Тадбиркор аёл Зулфия Полвонова янги замонавий мактабгача таълим муассасасини қўриб 22 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаганлиги муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ташакурномаси билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг тадбир иштирокчилари “Афсона” мактабгача таълим муассасаса фаолияти билан танишдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM