ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИ

Вилоят ҳокими Э.Турдимов жорий йилнинг 13 июль куни соат 08:00 дан бошлаб Каттақўрғон шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида шаҳар аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида қабулда шаҳардаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шу билан бир қаторда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этадилар.

Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди!

Манзил: Каттақўрғон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 63-уй

Мўлжал: Каттақўрғон шаҳар Драма театри.

Маълумот учун телефон: (66) 235-62-36

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM