МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов рахбарлигидаги ишчи гуруҳ Каттақўрғон гарнизонига ташриф буюрди ва шаҳар драма театрида гарнизон ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Унда шаҳар ҳокими Муззафар Хашимов, Самарқанд ҳарбий прокурори адлия полковниги О.Ўсаров, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Улуғбек Бегматович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Зулфия Мансурова ҳамда Самарқанд вилояти ва Каттақўрғон шаҳрининг масъул ходимлари (банклар, адлия, бандлик, спорт, соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими каби барча соҳаларга оид ҳудудий ва маҳаллий бошқарма (бўлим) бошлиқлари) иштирок этдилар.

Қабулда 18 нафар ҳабий хизматчилар, нафақадаги ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилардан тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Каттақўрғон гарнизони уй-жойдан фойдаланиш қисми Қуролли Кучлар ишчи хизматчиси Ш. Элмуродованинг фарзандинини ҳарбий хизматга юбориш, ШБҲХ оддий аскар Ш.Ҳомидовнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга ўтиш, сержантлар С. Рахматов ва И.Маманазаровлар ҳамда ШБХХ оддий аскарлар Н. Юсупова, Х.Худойбердиеава, Г. Эгамбердиева, Ж. Гаффаров, А.Искандаров, А.Қўлсоҳатов, М.Қодировларнинг оилавий шароитлари бўйича иш жойларини ўзгартириш ҳамда нафақадаги офицер капитан Б. Эргашевнинг ҳарбий хизматга тикланиши бўйича қилган мурожаатлари  ижобий ҳал бўлганидан мамнун бўлишди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоғлари Р. Юсупова ва М. Қўчқороваларнинг тадбиркорликни йўлга қўйиш масаласи бўйича чора-тадбирлар белгиланди, тиббий йўналишда Каттақўрғон кўп тармоқли поликлиникаси томонидан ҳарбий хизматчи кичик сержант У. Ташпўлатовнинг ёшга тўлмаган фарзандини юрак пароги операцияси бўйича Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига йўлланма берилиб бепул операция қилиш учун навбатга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кадрлар Бош бошқармасидан ташриф буюрган масъул ходимларга кадр йўналиши бўйича 30 дан ортиқ ҳабий хизматчилардан тушган мурожаатлар ўрганилди ва қонун доирасида ҳал этилиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулга ташриф буюрганлар ташкил этилган “Китоб ярмаркаси”да китоблар билан танишдилар ва ўзларига ёққан китобларни  олдилар.

Элёр  КУЧАРОВ0

02855  ҳарбий қисм офицери капитан 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM