“ЎЗАГРОСУҒУРТА”- ОСОЙИШТА ҲАЁТ ГАРОВИДИР

Суғурта -маблағ эмас, суғурта- хотиржамлик гарови.Оксана Чусовитина

Бугунги кунда суғурта масаласи инсоният ҳаётининг барча жабҳасига чуқур кириб бормоқда. Бу суғурта ташкилотларининг мавқейи ва вазифасини янада мукаммаллашиши ва суғурта хизматидан фойдаланувчилар сонини ошишига имкон беради.

Шу ўринда “Ўзагросуғурта” Акциядорлик Жамияти ҳам бугунги миллий суғурта бозорида юридик ва жисмоний шахсларга бирдек кенг қамровли суғурта хизматларини таклиф қилиб келаётган пешқадам суғурта компанияларидан бири ҳисобланади. Жамият Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2015 йил 3 июлдаги СФ 00202-сонли Лицензияси асосида универсал суғуртачи сифатида  суғуртанинг 17 та класси бўйича фаолият олиб боради.

Ўтган йиллар давомида  Жамият суғурта бозоридаги талабларни инобатга олиб янги суғурта турларини таклиф этиб келмоқда ва бугунга келиб 150 дан ортиқ суғурта турлари бўйича мижозларга хизмат кўрсатади.

 “Ўзагросуғурта” Акциядорлик Жамияти республика бўйлаб, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида жами 14 та филлиалда, 200 дан ортиқ туман ва шаҳар бўлинмаларига эга бўлиб 2000 дан ортиқ суғурта  агенти фаолият юритади. Жамиятимиз ҳамкорларимиз миллий ва суғурта бозорида фаолият юритаётган суғурта ва қайта суғурта компаниялари билан биргаликда мижозларнинг талабларини ўз вақтида бажарилишини таъминламоқдалар.

Шаҳримизда фаолият кўрсатаётган  “Ўзагросуғурта” Акциядорлик Жамияти бўлинмаси томонидан мижозларни ишончини оқлаб, уларга малакали суғурта хизматини амалга ошириш йўлга қўйилган бўлиб, белгиланган турлар бўйича мижозларга суғурта жавобгарлиги амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, жамиятнинг Каттақўрғон шаҳридаги бўлинмасида ўтган йил давомида транспорт воситалари эгаларининг фуқаровий жавобгарлиги мажбурий суғуртаси, иш берувчининг мажбурий суғуртаси, ташувчининг мажбурий суғуртаси, ихтиёрий бахтсиз ҳодисалар учун суғурта, кредитни қайтмаслиги учун, фермер хўжаликлари экинларини суғуртаси учун суғурта   жавобгарлиги 113 467 428,9 (бир юз ўн уч миллиард тўрт юз олтмиш етти миллион тўрт юз йигирма саккиз минг) сўмга олиб борилган.

Мижозлар  билан 11 456 та суғурта  шартномаси  тузилган. Жабрланган  фуқаролар билан тузилган 38 та шартнома асосида транспорт воситаси эгаларининг фуқаровий жавобгарлиги  бўйича 15 та фуқарога 54 409,3 минг сўм, бахтсиз ҳодисалар учун 2 та фуқарога  2 миллион ўн минг сўм, қишлоқ  хўжалиги учун 21 та фермер хўжалигига  561 978,8 минг сўм ҳамда 1 та фуқарога кам  ҳосиллик  учун 12 миллион сўм ҳосил суғуртаси тўлаб берилди.

Шу ўринда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мижозларга янгиликни маълум қилмоқчимиз, яъни шу вақтга қадар ушбу суғурта тури бўйича ишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июлдаги  141-сонли Транспорт воисталари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари бўйича амалга оширилар эди. Жорий йилнинг 16 июнидан бошлаб суғуртанинг ушбу  тури бўйича тўловлар янги таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамасининг 16 март 2019 йилдаги 222-сонли “Транспорт воисталари эгаларининг фуқаровий жавобгарлигини  мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори асосида бажарилади. Унга кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаровий жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича қоидаларга тўлов сўммаси, ҳужжатлар бўйича ва бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган. 

Шуни таъкидлаш ўринлики,  “Ўзагросуғурта” Акциядорлик Жамияти Ўзбекистон Республикаси Савдо Саноат палатаси ва Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг тўлақонли аъзоси сифатида мижозларга мол-мулк суғуртаси, барча турдаги мажбурий суғурта турлари, қишлоқ хўжалиги суғурта турлари, ихтиёрий тиббий суғурта, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ва бошқа 110 дан ортиқ турларда суғурталашни амалга оширади. Биз кейинги чиқишларимизда албатта  суғуртанинг бошқа турлари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимизки, “Ўзагросуғурта” Акциядорлик Жамиятида суғурта қилиш-бу кенг қамровли суғурта хизматлари, индивидуал ёндашув, ишонч ва юқори сифатдир. Жамиятимиз хизматларидан фойдаланинг ва бунга ўзингиз ҳам амин бўлинг. Йилдан-йилга ортиб бораётган мижозлар қаторидан Сиз ҳам ўрин олинг.

Салим ТУРСУНОВ,

“Ўзагросуғурта” АЖ  шаҳар бўлинмаси

бошқарувчи менежери

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM